19:43 | 27.03.24

                       

2 ойда иқтисодий ва ижтимоий соҳалар учун жами 45,8 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилди

2024 йилнинг январь-февраль ойларида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун жами иқтисодий фаолият турлари бўйича 45,8 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди.

Статистика агентлиги ахборот хизмати январь-февраль ойларидаги инвестиция кўрсаткичлари ҳақида маълумотларни эълон қилди.

Келтирилишича, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун жами иқтисодий фаолият турлари бўйича 45,8 триллион сўм ўзлаштирилди.

Маълумот учун, расмийлаштирилган маблағ асосий капиталга йўналтирилган. Улардан хорижий инвестиция ва кредитларнинг ҳажми 25,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: