8:51 | 14.02.24

                       

2023 йилда 7 та янги ОТМ ташкил этилди

Ҳозирда 213 та олийгоҳда 1 млн 300 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олиб, бу кўрсаткич орқали ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2022 йилги 38 фоиздан 42 фоизга ошган.

2023 йилда 7 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг сони жами 213 тага етди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизматига кўра, уларнинг 116 таси давлат, 67 таси нодавлат, 30 таси эса хорижий олий таълим муассасаларидир.

Ҳозирда 213 та олийгоҳда 1 млн 300 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олиб, бу кўрсаткич орқали ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2022 йилги 38 фоиздан 42 фоизга ошди.

QS «Фан соҳалари рейтинги»да 2 та олийгоҳ 4 та фан соҳалари бўйича «ТОП-500», «QS Осиё университетлари рейтинги 2024» рўйхатида 14 та олийгоҳ «ТОП-1 000», «QS Sustainability Rankings – 2024» рейтингида 3 та олийгоҳ «ТОП-1 000» университетлар рўйхатига киритилди.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 242,3 млрд сўм бўлган 157 та илмий лойиҳа молиялаштирилди. Илмий фаолиятга оид умумий молиялаштириш ҳажми 970,06 млрд сўм бўлган 558 та лойиҳа амалга оширилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: