23:35 | 07.02.24

                       

2023 йилда оилавий зўравонлик сабабли 59 киши озодликдан маҳрум қилинди

Ўзбекистонда 2023 йилда оилавий зўравонлик сабабли 203 кишига жиноий иш очилди. Уларнинг 59 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 144 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Ўзбекистонда 2023 йилда оилавий зўравонлик сабабли 203 кишига жиноий иш очилди, деб хабар бермоқда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов.

Қайд этилишича, судланганларнинг 59 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 144 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси билан 8928 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 5229 нафарига жарима жазоси, 3699 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Маълумот ўрнида, республика қонунига мувофиқ 2023 йил апрелида Жиноят кодекси 126-1-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 59-2-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) билан тўлдирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: