20:59 | 13.02.24

                       

2023 йилда қарийб 17 минг гектар ердан мақсадсиз фойдаланилди

Ерга бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш юзасидан ҳокимликларга 2 438 та (15,9 минг гектар) тақдимномалар ҳамда судларга 81 та (943 гектар) даъво ариза киритилди. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 146 024 та бўш ер участкалари «Ерэлектрон» тизимига киритилиб, 66 244 таси ауционга чиқарилди.

Ўзбекистонда 2023 йилда 16,9 минг гектар ердан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Фото: «Bugun.uz»

Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси, Республика аэрогеодезия маркази раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда 2023 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, долзарб вазифалар ижроси ҳақида маълумот берди.

Ерга бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш юзасидан ҳокимликларга 2 438 та (15,9 минг гектар) тақдимномалар ҳамда судларга 81 та (943 гектар) даъво ариза киритилди. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 146 024 та бўш ер участкалари «Ерэлектрон» тизимига киритилиб, 66 244 таси ауционга чиқарилди.

Ҳисобот даврида 6 турдаги янги кадастр хизматини кўрсатиш йўлга қўйилиб, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари марказлари ва нотариал идоралар орқали жами 17 турдаги 2,5 млн. дан ортиқ кадастр хизматлари кўрсатилди. Ер назорати тадбирларида инсон омилини камайтириш мақсадида ягона «Ер назорат» ахборот тизими ишга туширилиб, Бош прокуратура ва ИИВнинг ахборот тизимларига интеграция қилинди.

97,6 минг квадрат/километр аэро ва космик суратга олиш ишлари бажарилди ва бунинг натижасида 91,5 минг квадрат/километр рақамли ортофотопланлар яратилиб, 60,4 минг квадрат/километр топографик хариталар янгиланди. 32 та туманнинг 5,4 млн. гектар ер майдонлари ҳатловдан ўтказилди. 459 та маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари ҳамда 2 362 та маҳаллалар чегаралари белгиланди. 15,6 минг гектар экспортбоп сабзавот экса бўладиган бўш ер участкаларини аниқлаб аукционга чиқариш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: