13:38 | 12.02.24
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 2024 йилда мавжуд лойиҳалар ҳисобидан 655 млн доллар хорижий инвестицияни ўзлаштириш топширилди. Шунингдек, тўғридан-тўғри инвестиция иштирокида 500 млн долларлик янги лойиҳаларни бошлаш муҳимлиги таъкидланди.
Видеоселектор йиғилишида Қишлоқ хўжалигига инвестициялар жалб қилиш масаласига тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилда мавжуд лойиҳалар ҳисобидан 655 миллион доллар хорижий инвестицияни ўзлаштириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, тўғридан-тўғри инвестиция иштирокида 500 миллион долларлик янги лойиҳаларни бошлаш муҳимлиги таъкидланди.
Бунда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш зарурлиги қайд этилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда 25 турдаги талаб энг юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: