21:25 | 20.02.24

                       

2024 йилда Ўзбекистонни энг иссиқ ёз кутмоқда

Иссиқ ёз — Бу Ўзбекистон иқлими учун тез-тез учрайдиган ҳодиса. Жануб ва чўл ҳудудларида +40...+45 даражагача, қолган ҳудудларда эса +40...+42 даражагача иссиқ бўлади.

«Ўзгидромет» 2024 йилда республикада энг иссиқ ёз кузатилишини маълум қилди.

Бутунжаҳон метеорологлари прогнозларига кўра, ҳозирда кузатилаётган Эль-Ниньо 2024 йилнинг апрелигача давом этади. Ушбу ҳодиса 10 та рақамли иқлим моделлари ҳисоб-китобларининг ўртача натижасидир.

Илмий асосларга кўра, Ўзбекистонда одатдаги иссиқ ёз фасли (Тошкентда ҳаво ҳарорати +40 даражагача), қуруқ куз ва совуқ қиш билан тавсифланган Эль-Ниньо жараёни ривожлана бошлайди. Қуруқ куз, яъни ёғингарчилик миқдори меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда.

Иссиқ ёз — Бу Ўзбекистон иқлими учун тез-тез учрайдиган ҳодиса. Жануб ва чўл ҳудудларида +40…+45 даражагача, қолган ҳудудларда эса +40…+42 даражагача иссиқ бўлади. Энг иссиқ ҳаво ёз ойида одатда 5-7 кун давом этадиган термал тушкунлик билан боғлиқ ва бундай ҳолат 2-3 маротаба кузатилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: