8:25 | 13.02.24

                       

2024 йилда Ўзбекистонни Қирғизистон билан боғловчи янги пост фойдаланишга топширилади

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов мазкур чегара пости қурилиш жараёнлари билан танишиб, бунёдкорлик ишларини тез ва сифатли бажариш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Наманган вилояти Учқўрғон туманида Ўзбекистонни қўшни Қирғизистон билан боғловчи чегара пости қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳозир Учқўрғон туманидаги Бўстон маҳалласининг Учқўрғон—Маданият йўлининг 10-километрида жойлашган «Учқўрғон» чегара божхона пости қурилиш жараёнлари кетмоқда.

Худди шундай лойиҳа Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Навкент тумани Қизилтуу қишлоғи ҳудудида жойлашган «Кенгсай» божхона постида ҳам амалга оширилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов мазкур чегара пости қурилиш жараёнлари билан танишиб, бунёдкорлик ишларини тез ва сифатли бажариш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Мазкур божхона чегара постининг очилиши вилоят ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайлик яратади. Бу нафақат туман, балки Наманган вилояти иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади, логистика, хизмат кўрсатиш каби соҳалар ривожланади.

«Учқўрғон» ва «Кенгсай» чегара божхона постлари 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Амалга оширилаётган лойиҳалар ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги муносабатлар, дўстлик ришталари ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: