18:42 | 12.09.23
Шаҳар ва туманларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари учун камида 4 триллион сўм йўналтирилади.
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилади. Унга кўра, 2024 йил 1 январдан босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади.
Шунингдук, 2024 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 10 триллион сўм, шундан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари учун камида 4 триллион сўм йўналтирилади.
2024 йил якунигача қонунда белгиланган асосларда тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатларига санкция бериш масаласини алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилиши ҳам айтилмоқда.
Хабарда қўшимча қилинишича, 2024 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
2024 йил 1 январдан эса, аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобил йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланади.