18:46 | 03.11.23

                       

2024 йилги ОТМларга кириш имтиҳонларида қайси дарсликлардан тузилган тестлар тушиши маълум қилинди

Дарсликлар ҳамда ўқув адабиётлари рўйхати Билимни баҳолаш агентлиги томонидан шакллантирилган.

Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида тушадиган тест саволлари қайси дарсликлардан тузилиши маълум қилинди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ўз расмий веб-сайтида дарсликлар ва ўқув адабиётларининг тўлиқ рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлар асосида шакллантирилган.

Дарсликлар 2023-2024-ўқув йилида умумтаълим мактаблари ҳамда академик лицейларни битирувчи ўқувчилар ва бошқа абитуриентларнинг ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.

Тавсия этилган дарсликлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола (https://uzbmb.uz/info/textbooks) орқали танишиш мумкин. Бунинг учун тегишли фан ва тилни танлаш талаб этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: