19:35 | 01.01.24
Шунингдек, туғилганларнинг кўпчилиги қайси вилоятга тўғри келиши айтилди.
2024 йилнинг 1 январ куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1043 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, чақалоқларнинг 540 нафари ўғил, 503 нафари қиз болалардир. Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида бўлиб, вилоятда 160 нафар чақалоқ қайд этилган.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни қуйидаги вилоятлар банд этган:
Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (11 нафар) ҳиссасига тўғри келган. Республикада туғилганларнинг 12 нафари эгизакдир.
ССВга кўра, уларларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Аввалроқ, Сурхондарё вилоятида Янги йилнинг илк дақиқаларида уч эгизак туғилгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: