21:42 | 12.09.23

                       

Самарқандда катта ҳажмдаги яроқсиз гўшт ушлаб қолинди

Сал кам 5 тонна яроқсиз гўшт Булунғур туманидаги «Юқори нуқта» назорат постида, Исузу русумли юк машинасидан топилган.

Самарқанд вилоятида сал кам 5 тонна яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда ЙҲХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги «Юқори нуқта» назорат постида Isuzu русумли юк машинаси тўхтатилиб, текширувдан ўтказилган. Текширув натижасида ушбу юк машинасининг юкхонасидан санитария талабларига жавоб бермайдиган, очиқ ҳолатдаги 4900 килограм гўшт маҳсулотлари топилган.

Тўхтатиб қолинган гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаш учун Булунғур тумани ҳайвонлар касалликлари диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказига юборилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: