18:14 | 11.10.23

                       

Тошкентда беш кишини тупроқ босиб қолди

Улардан икки нафари ҳалок бўлган, бир нафари шифохонага ётқизилган.

Бугун, 11 октябр куни соат 14:21 да Тошкент шаҳри Учтепа туманида беш кишини тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, беш киши тупроқ остида қолган ва улардан икки нафари ҳалок бўлган. Бир кишининг эса ҳаёти сақлаб қолинган. Қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ҳодиса жойида 2 та қутқарув отрядининг 16 нафар қутқарувчиси иш олиб борган. Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиққан.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: