11:25 | 16.10.23

                       

Қашқадарёда йўловчи автобусининг газ баллони портлади — видео

Ҳодиса оқибатида тўрт киши тан жароҳати олган.

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида йўловчилари билан ҳаракатланиб кетаётган автобуснинг газ баллони портлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, воқеа кеча, 15 октябр куни соат 16:50 ларда Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи «Қарши-Бухоро» ички йўлида содир бўлган. ISUZU русумли автобуснинг газ баллони портлаши оқибатида тўрт киши ўрта оғир даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: