17:12 | 21.10.23

                       

Бухорода пора эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга тушди

Шунга ўхшаш ҳолат Қорақалпоғистонда ҳам кузатилган.

Бухоро ва Қорақалпоғистонда пора эвазига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берган.

Фото: Bugun.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар З.К. ва Д.К. ўзаро келишиб, М.П.ни танишлари ёрдамида Бухоро Перинатал марказига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департамент ва ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қорақалпоғистон болалар тиббиёт реабилитация маркази бўлим бошлиғи Г.Х. фуқаро А.А.ни танишлари ёрдамида 2000 АҚШ доллари эвазига Нукус шаҳридаги оилавий поликлиникига ишга киритиб қўйишини айтиб, 22 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент вилоятида Солиқ инспекцияси ходими 4500 доллар пора билан ушлангани хабар қилинганди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: