17:17 | 22.10.23

                       

Садир Жапаров Ўзбекистон томонидан таъмирлаб берилган вертолётни кўрсатди — фото

Ўзбекистон, шунингдек, 2021 йилда ҳам Қирғизистонга битта ҳарбий вертолёт тақдим этганди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистон томонидан таъмирлаб берилган ҳарбий вертолётни намойиш қилди. Бу ҳақда «АКИpress» хабар берди.

Фото: Садир Жапаров 

Қайд этилишича, икки давлат раҳбарининг келишувига кўра, Ўзбекистон 2021 йилда Қирғизистонга бепул инсонпарварлик ёрдами сифатида MI-8 MTV ҳарбий вертолётини тақдим этган. Қирғизистон ҳарбий-ҳаво кучлари тикучоқни қабул қилиб олган.

Фото: Садир Жапаров 

Шундан сўнг, Қирғизистон ҳарбий самолётлари паркидаги худди шундай вертолётлардан бири Ўзбекистоннинг Чирчиқ авиатаъмирлаш заводига берилган.

Фото: Садир Жапаров

«Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги таъмирлаш ишларини тўлиқ ўз зиммасига олди. Яқинда эса Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари вертолётимиз тўлиқ таъмирлангани ва жиҳозлангани ҳақида хабар берди. Мудофаа вазирлигимиз мутахассислари вертолётни қабул қилиб, Чирчиқ-Ўш, Ўш-Бишкек йўналиши бўйлаб етказиб беришди ва қурилма ўз ишини бажаришга тўлиқ тайёр эканини маълум қилишди. Буларнинг барчаси, албатта, Ўзбекистон Президенти, мухтарам Шавкат Мирзиёевнинг кўмаги ва назорати билан амалга ошди. Шу муносабат билан Шавкат Миромоновичга чуқур миннатдорчилигимни билдираман», деб ёзади Жапаров.

Фото: Садир Жапаров

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: