12:26 | 03.11.23

                       

Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинни ўчириш учун 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

Бугун, 3 ноябр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги цехлардан бирида катта ёнғин содир бўлаётгани акс этган видеолар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, соат 10:40 да туманнинг Жарқўрғон 3-берк кўчаси 163-уйдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиққан.


Ёнғинни ўчириш учун 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Улар ҳудудга соат 10:45 да етиб бориб, 11:24 да ёнғинни қуршаб олган ҳамда 11:54 да ёнғин батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олгани ва ҳалок бўлгани тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: