11:44 | 09.11.23

                       

Шавкат Мирзиёев Эрон ва Тожикистон раҳбарлари билан учрашди

Президент Эрон етакчиси билан Афғонистондаги бугунги вазиятни муҳокама қилган.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида 9 ноябр куни Эрон президенти Иброҳим Раисий ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашиб, музокара ўтказган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестициялар, инновациялар ва транспорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Эрон раҳбарлари маданий-гуманитар ва илм-фан соҳасидаги алмашинувларни ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб ўтган ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, жумладан, Афғонистондаги бугунги вазият нуқтаи назаридан кўриб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича, шу жумладан, ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида мувофиқлашган ишларни давом эттириш муҳимлиги Тожикистон президенти билан ўтган музокараларда қайд этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари  келажакдаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиққан.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: