10:11 | 05.02.24

                       

Ўзбекистонда 1 йилда қанча кўмир ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 6,1 млн тонна кўмир ишлаб чиқарилди.

Статистика агентлиги ахборот хизмати 2023 йилда йирик корхоналар томонидан қанча кўмир ишлаб чиқарилгани ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 6,1 миллион тонна кўмир ишлаб чиқарилган. Кўрсаткич 2022 йилнинг тегишли даврига нисбатан 15,5 фоизга ошган.

Шунингдек, 2023 йилнинг декабрь ойида йирик корхоналар томонидан 456,8 минг тонна кўмир ишлаб чиқарилгани қўшимча қилинган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш зарурлиги ҳақида топшириқ берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: