11:24 | 08.02.24

                       

Тошкентдан Москвага учиши керак бўлган самолёт қатнови кечиктирилди

Россия авиакомпаниясининг Тошкент–Москва йўналишидаги SU1871 рейси техник сабабларга кўра номаълум муддатга кечиктирилди.

Тошкентда «Аэрофлот» рейси 6 соатдан ортиқ кечиктирилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Россиянинг «Аэрофлот» компаниясининг Тошкент вақти билан соат 03:45 да парвоз қилиши режалаштирилган СУ1871 (Тошкент — ​​Москва) рейси техник сабабларга кўра номаълум муддатга кечиктирилди.

Самолёт ушланиб қолган вақтидан ҳисобланса, парвоз кечикиш вақти 7 соатдан ошган. Шунингдек, авиакомпания томонидан рейс йўловчиларини меҳмонхонага жойлаштириш ташкиллаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: