23:15 | 17.05.24

                       

Кореяликлар Ўзбекистонга 6 млн доллар инвестиция киритади

Кореяликлар Ўзбекистонга 6 млн доллар инвестиция киритади. Лойиҳа давомида 250 нафар аҳоли Кореяга мавсумий ишга боради.

Сурхондарё ҳокими кореялик ҳамкорлар билан учрашиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш борасида музокаралар олиб борди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабар берилишича, 2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) лойиҳа менеджери Ким Чон Бин ва лойиҳа ижрочиси, сотиб олувчи «BJ Agro» корхонаси ижрочи директорини қабул қилди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Учрашувда Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ва Кореянинг Дамянг тумани ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш борасида ҳамкорлик, хусусан, туманда 6 млн долларлик лойиҳани амалга оширишга инвестиция киритиш, лойиҳа доирасида 250 нафар ёшни Кореяга мавсумий ишга юбориш, брокколи карами етиштиришни йўлга қўйиш, 100 нафар олтинсойлик фермерларни Кореяда ўқитиш масалалари муҳокама қилинган.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Лойиҳани томонлар мутасаддилари иштирокида жойида кўриб, техник ва иқтисодий томонларини пухта ишлаб чиқишга келишилиб олинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: