7:39 | 18.05.24

                       

Ўзбекистонда аҳолига Face ID билан онлайн хизмат кўрсатилади

Ўзбекистонда аҳолига Face ID билан онлайн хизмат кўрсатилади. Шунингдек, нотариал ишларни онлайн шаклда амалга ошириш мумкин.

Face ID орқали онлайн хизмат кўрсатиш имконияти кенгятирилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Хабар берилишича, Президент фармонига кўра Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди.

Эндиликда, жисмоний шахсларни масофадан туриб Face ID ёрдамида идентификация қилиш орқали онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайди.

Хусусан, нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириш, электрон рақамли имзо калитларини тақдим этиш каби аҳамияти юқори бўлган хизматларда фойдаланиб келинмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан бошқа турдаги давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда ҳам мазкур технологиядан босқичма-босқич фойдаланиш, шунингдек барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул асосда интеграция қилиш режалаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: