12:45 | 01.03.24

                       

Саноатни ривожлантириш жамғармасидан Хоразмга 100 млн доллари ажратилади

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Унда Саноатни ривожлантириш жамғармасидан Хоразмга 100 миллион доллари ажратилиши маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Давлат раҳбари вилоятдаги захираларни ишга солишнинг янги имкониятларини белгилаб берди. Хоразмликлар меҳнаткаш, интилувчан, изланувчан, янгилик яратувчи халқлигини, уларга фақат шароит қилиб бериш кераклигини таъкидлади.

Саноатни ривожлантириш жамғармасидан Хоразмга 100 миллион доллари ажратиладиган бўлди. Урганч тумани Чакка-шоликор қишлоғида технопарк ташкил қилиш, йил якунигача электротехника, тўқимачилик ва қурилиш материаллари йўналишида 100 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Бунга қўшимча ажратиладиган 25 миллион доллар ҳисобидан кичик ва ўрта саноат лойиҳаларига 1,5 миллиард сўмгача 18 фоиздан 7 йил муддатга кредитлар берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: