17:07 | 11.03.24
Дин ишлари бўйича қўмита огоҳлантиришича, экстремистлар одамларнинг қизиқишларидан фойдаланиши мумкин.
Қўмитага кўра, Рамазон ойида одамлар орасида диний мазмундаги материалларни тарқатиш, шунингдек, интернет тармоғига юклаш ҳолатлари табиий равишда ортади.
Ўтган йиллар давомида олиб борилган мониторинг натижалари, фуқаролардаги бу иштиёқдан турли экстремистик, террористик ташкилотлар ҳамда ақидапараст шахслар доим ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб, аҳоли орасида ўзларига тегишли бўлган контентларни кенг тарқатишга ҳаракат қилишини кўрсатмоқда, дейилади баёнотда.
Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, ҳар қандай диний мазмундаги материаллар диншунослик экспертизаси ўтказилиши ва экспертизанинг ижобий хулосаси асосида уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши, олиб кирилиши ва тарқатилиши мумкинлиги қайд этилган.
Баёнотда мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларимиздан диншунослик экспертизасидан ижобий хулоса олинмаган ҳамда шубҳали диний мазмундаги аудио, видео ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан юклаб олмаслик ва тарқатмаслик сўралган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: