15:52 | 13.03.24

                       

Монопол «UzAuto Motors»га солиқдан 824 млрд имтиёз берилган

Солиқ қўмитаси ишлаб чиқариш соҳасидаги ТОП-5 солиқ тўловчиларни эълон қилди.

 

Қўмитага кўра, 2023 йилда ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар ўртасида энг кўп солиқ тўлаганлар:

— «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 4,7 трлн сўм;
— «UzAuto Motors» АЖ – 2,5 трлн сўм;
— «UZBAT A.O.» АЖ – 2,4 трлн сўм;
— «Иссиқлик электр станциялари» АЖ – 1,4 трлн сўм;
— «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ – 1 трлн сўм солиқ тўлаган.

Ушбу ТОП-5 солиқ тўловчиларга қуйидагича имтиёз берилган:

— «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 71,5 млрд сўм;
— «UzAuto Motors» АЖ – 824,6 млрд сўм;
— «UZBAT A.O.» АЖ – 98,5 млрд сўм;
— «Иссиқлик электр станциялари» АЖ – 2,0 млрд сўм;
— «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ – 28,4 млрд сўм.

Мазкур бешликнинг товар айланмасидаги кўрсаткичлари:

— «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 18 трлн 361,2 млрд сўм;
— «UzAuto Motors» АЖ – 53 трлн 949,6 млрд сўм;
— «UZBAT A.O.» АЖ – 4 трлн 755,8 млрд сўм;
— «Иссиқлик электр станциялари» АЖ – 19 трлн 860,1 млрд сўм;
— «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ – 9 трлн 245,6 млрд сўм.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: