18:07 | 14.03.24

                       

8 та банкнинг жисмоний ва юридик шахслардан 21,5 миллиард сўм қарзи бор

Ўзбекистонда давлат улушига эга жами 10 та тижорат банклари мавжуд бўлса, шундан 8 тасининг жисмоний ва юридик шахслардан 21 млрд 508 млн сўм қарздорлиги бор.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, ушбу қарздорлик қуйидаги давлат улушига эга тижорат банклари ҳиссасига тўғри келади:

1. «Агробанк» АТБ — 14 млрд 321 млн 911 минг 017 сўм;
2. Халқ банки — 5 млрд 739 млн 199 минг 370 сўм;
3. АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки» — 1 млрд 837 млн 133 минг 948 сўм;
4. «Асакабанк» АЖ — 409 млн 119 минг 143 сўм;
5. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ — 22 млн 413 минг 802 сўм;
8. «Микрокредитбанк» АТБ — 10 млн 426 минг 995 сўм;
7. «Туронбанк» АТБ — 4 млн 771 минг 791 сўм;
8. Ўзмиллийбанк — 405 238 сўм.

Мазкур қарздорликларни ундириш тўғрисида суд қарорларига асосан ижро ҳаракатлари бошланган бўлса-да, банклар томонидан қарздорликни бартараф этиш муддатлари ўтиб кетган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: