14:56 | 15.03.24
Фуқаролар томонидан йил бошидан бери солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 17 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган.
Солиқ қўмитасининг хабар беришича, 2024 йил январь-февраль ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 17 859 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
— 16 646 таси харид чеки бермаслик;
— 799 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
— 35 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
— 399 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Мурожаатларнинг 7 703 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.
Мурожаатлар асосида 4 288 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 % ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга январь-февраль ойларида 5 177 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 3,5 млрд сўм мукофот тўланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: