17:45 | 19.04.24

                       

Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзбекистонда 20-23 апрел кунлари кучли ёмғир ёғиши сабабли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин:

  • Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
  • Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;
  • Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
  • Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
  • Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
  • Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;
  • Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
  • Фарғона вилояти — Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудуди;
  • Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Шунингдек, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: