19:31 | 19.04.24

                       

Ҳаво ифлосланиши фақат Ўзбекистонда кузатиляптими?

Ҳаво ифлосланиши фақат Ўзбекистонда кузатиляптими?

Инсоният тарихидаги учинчи минг йилликнинг бошланиши қуйидаги муҳим бир тамойил билан характерланади:

Ҳозирги цивилизация глобал экологик муаммолар (иқлим ўзгариши, озон қатламининг емирилиши, ичимлик суви ифлосланиши ва етишмаслиги, ўрмон ҳамда тупроқ инқирози, биохилмахиллик қисқариши, ортиқча чиқиндилар ҳосил бўлиши ҳамда уларни зарарсизлантириш муаммолари ва бошқалар) билан тўқнаш келди.

Мазкур муаммоларнинг чўққисида шубҳасиз бизни ўраб турган ҳавонинг тобора ифлосланиб бораётганлиги туради. Айниқса, денгиз ва океанлардан узоқда жойлашган Ўрта Осиё ҳудудида йиллар давомида қурғоқчиликнинг ортиб бориши ва бунинг натижасида яшил экотизим емирилиб, ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб кетгани бунга яққол мисол.

Йиллар давомида ҳаво ифлосланишининг глобал ўчоғи бўлиб келган мазкур минтақада дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган 40 та шаҳардан 37 таси жойлашган. Бугунги кунда ҳаво ифлосланишидан паст ва ўрта даромадли мамлакатлар аҳолиси нисбатан кўпроқ азият чекмоқда. Бу эса ушбу ҳудудлар аҳолисининг ўртача умр кўришини 2 ярим йилга, Жанубий Осиё мамлакатлари аҳолисининг эса 5 йилга қисқартирмоқда.

Экологик саломатлик ҳақидаги чора-тадбирлар миллийликдан халқаро миқёсдаги масалага айланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг доимий эътибор предметига айланди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг саломатлик ҳолати ижтимоийиқтисодий ривожланиш даражасига 50-60 фоиз, экологик муаммоларни ҳал этишга 20-30 фоиз ва фақат соғлиқни сақлаш тизимининг ривожланишига 15-20 фоиз боғлиқ экан.

«Ер сайёраси бўйлаб ҳавода PМ2.5 ва NО2 заҳарли моддалар йилдан-йилга ортиб бормоқда», – дейди ЖССТ мутахассислари.

Маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 13 миллиондан ортиқ инсонлар ифлос ҳаво сабабидан вафот этишади.

PМ2.5 нима?

PМ оддий сўзлар билан айтганда, касаллик қўзғатувчи бактерия ва вирусларни ўз ичига олганчангли ҳаво массасининг кичик заррачалари бўлиб, улар ўпкага чуқур сингиб, қон томирларига ўтади ва
нафас олиш тизимига таъсир кўрсатиб, инсульт, бронхит каби оғир касалликларини келтириб чиқаради.

Ҳавода PМ2.5 нинг меъёрдан ортиб кетишига:

PМ2.5 даражасининг ортиб кетишига инсон омили сабаб бўлади. Автомобиль ва саноат корхоналаридан чиқадиган заҳарли газлар, турли манбалар ҳисобига ишлайдиган электр станциялари, табиий фильтр вазифасини бажарувчи дарахтлар ва яйловларга нисбатан инсонлар томонидан қўпол муносабатда бўлиш ҳавонинг ифлосланиш даражасини орттириб бораверади.

Энг ачинарлиси, PМ2.5 бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтиш хусусиятига эга. Мисол учун, Ҳиндистоннинг Панжоб штатида ҳаво ифлосланишининг тахминан 30 фоизи қўшни Покистон ҳудудидан кириб келган PМ2.5 ҳисобига тўғри келади. Ўз ўрнида, Ҳиндистон ҳавосидаги заҳарли моддалар Бангладешнинг энг йирик шаҳарларидаги ифлосланишнинг тахминан 30 фоизини таъминлаб беради.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти олимлари ҳар бир мамлакат ўз ҳудуди ҳавоси сифатини доимий мониторинг қилишини маслаҳат беришига қарамасдан, ҳозирги кунда фақат Европа ва Шимолий Америка мамлакатлари ўз ҳудуди ҳавосининг сифати ҳақидаги маълумотларни доимий юритиб келади.

Ҳавони PМ2.5 дан қандай тозалаш мумкин ?

Тадқиқотчиларнинг фикрича, тоза ва соғлом энергия тизимларига ўтишни тезлаштириш зарур. Қазиб олинадиган ёқилғидан қанча тез воз кечилса, шунча тез иқлим ўзгаришлари ва ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ муммолари ҳал бўлади. Шунингдек, ҳаво сифатини яхшилаш бўйича ҳукуматларга қуйидаги тавсияларни бериб ўтилган.

ҳаво сифатини мониторинг қилиш ва ҳавони ифлослантирувчи манбаларни аниқлашни йўлга қўйиш
овқат тайёрлаш ва иситишда тоза маиший энергиядан фойдаланишга ўтишни қўллаб-қувватлаш;
хавфсиз ва арзон жамоат транспорти тизимлари ҳамда пиёдалар ва велосипедлар учун қулай тармоқларни яратиш;
автомобиллардан чиқадиган чиқиндиларга назоратни кучайтириш;
транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатишни таъминлаш;
энергия тежайдиган уй-жой қурилиши ва энергия ишлаб чиқаришга сармоя киритиш;
саноат ва маиший чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш;
қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини ёқиш, ўрмон ёнғинларининг олдини олиш.
кўмир ишлаб чиқаришни камайтириш;
соғлиқни сақлаш мутахассислари учун ўқув дастурларига ҳаво ифлосланиши билан кузатиладиган касалликлар ҳақида кўникма киритиш;
дарахтларнинг оммавий кесилиши тўхтатиш.

Ўрта осиё мамлакатларида PМ2.5 даражаси қандай ?

Ўзбекистонда:

ХХI асрнинг дастлабки йигирма йилида Орол денгизи қуришининг яшин суратларда жадаллашиши Ўзбекистон ҳудудида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб кетишига олиб келди. Бундан ташқари осиё мамлакатларида бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга кўчиб юрадиган PМ2.5 га эга ҳаво массасининг Ўзбекистонда ҳудудида йиғилиб қолиши натижасида 2021-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳри ва мамлакатнинг бир қатор жойларида чанг бўронлари кузатилиши бошланди. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бундай ҳодиса мамлакатда 150 йил ичида, яъни бутун метеорологик ўрганишлар давомида биринчи марта кузатилган. Ўшанда айрим ҳудудларда атмосфера ҳавосининг кўриниш даражаси 500−1000 метргача, Тошкент шаҳрида эса 200 метргача ёмонлашган эди.

эди.

Тожикистонда:

Мамлакат пойтахти Душанбе шаҳрининг айни пайтдаги ҳавоси ҳам катта ёшли ва сезувчанлиги ёқори бўлганлар учун хавфли эканлигини кўрсатмоқда.

Туркманистонда:

Туркманистон пойтахти Ашхободда ҳам ҳаво кўрсатгичи Тошкент ва Душанбе шахарлари каби инсон соғлиғи учун зарарли эканлигини кўриш мумкин.

Ҳавоси таркибида PМ2.5 даражаси юқори бўлган мамлакатларнинг 2023 йилдаги рейтингига эътибор беринг. Унда Марказий Осиё мамлакатларидан Тожикистон 4-ўринда, Қирғизистон 18 ўринда қайд этилган.

 

Мамлакат

PM2.5 консентрацияси даражаси

1

Бангладеш

79.9

2

Покистон

73.7

3

Ҳиндистон

54.4

4

Тожикистон

49.0

5

Буркина Фасо

46.6

6

Ироқ

43.8

7

БАА

43.0

8

Непал

42.4

9

Миср

42.4

10

Конго Демократик Республикаси

40.8

11

Қувайт

39.9

12

Баҳраин

39.2

13

Қатар

37.6

14

Индонезия

37.1

15

Раунда

36.8

16

Зимбабе

33.3

17

Гана

33.2

18

Қирғизистон

33.1

19

Хитой

32.5

20

Ливия

30.4

Руйхатдаги ҳар иккала мамлакатда саноат корхоналарининг сони, ўзбекистонникига қараганда жуда кам, қолаверса қўшниларимиз бўлган ушбу давлатлар ҳудудларининг асосий қисми тоғлардан иборат. Шунга қарамай ҳавосида PМ2.5 даражасининг юқорилиги ҳар қандай кишини таажубга солади.

Инсон ўзи яшаб турган ҳудудни тоза ва қулай шаклда сақлаши, айниқса, асрнинг глобал ижтимоий муаммоларидан бири бўлиб турган ҳаво ифлосланишининг олдини олишга қаратилган реал амалиётларни ўзи бажаришга киришиши лозим.

Қачонки, экологик вазиятни яхшилашҳукуматларнинг эмас, одамларнинг ҳам мақсадигаайланса, ғуборсиз ҳаводан нафас олиш муштарак эхтиёжга айланади.

Бу амалларнинг бари, шубҳасиз, ҳаммамизнинг виждонимизга ҳавола этиладиган энг устувор вазифадир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: