11:33 | 03.05.24

                       

Тошкентда 8 марта судланган йигит 28 млн сўм ўғирлади

Тошкентда 8 марта судланган йигит 28 млн сўм ўғирлади. 26 ёшли йигит Ургут туманида яшовчи аёл номига онлайн кредит олган

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи муқаддам 8 марта судланган 26 ёшли К.Д. яна жиёнат содир этди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти, Ургут туманида яшовчи (аёл) А.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра 28 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни 8 марта судланган К.Д. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, жиноятчи К.Д. жабрланувчи А.Ш.га ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга онлайн кредит расмийлаштиришда ёрдам бераман деган. У сохта ҳавола ёрдамида жабрланувчининг «TBC Bank» иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, рўйхатдан ўтган ва 28 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида у пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган.

Бундан ташқари, К.Д. асосан Telegram мессенжеридаги «TBC Bank», «Agrobank 24/7», «Nikain_tm» номли telegram профилларидан фуқароларга хабар ёзиб ҳамда қўнғироқ қилиб ўзини «Музаффар» ҳамда «Жамшидбек» деб таништирганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси «Фирибгарлик» 3-қисми «б», «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: