18:02 | 23.04.24

                       

Ботир Қодиров Зоҳиршоҳ Жўраевни судга берди

Ботир Қодиров Зоҳиршоҳ Жўраевни судга берди. Жўраев оталикни белгилаш иши буйича судда жавоб беради.

Фуқаролик ишлари буйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судида бугун 23 апрел куни машҳур хонандалар жавобгар сифатида иштирок этиши керак бўлган иш кўрилмоқда.

Фото: Зоҳиршоҳ Жўраев

Хабарларга кўра, хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев оталикни белгилаш иши буйича судда жавоб беради.

Олий суд матбуот хизматининг Bugun.uz’га маълум қилишича, мазкур ишни кўриш 15 апрел кунига тайинланган. Бироқ жавобгар вакили иш билан танишиш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўрагани сабабли у бугун кўриб чиқилган. Суд мажлисида даъвогар вакилининг кўрсатмаси эшитилиб, гувоҳларни ишга жалб этиш ва қўшимча далилларни талаб қилиб олиш учун ишни кўриш 2 майга қолдирилган.

Маълумот учун, Зоҳиршоҳ Жўраев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғли ҳисобланади. Шунингдек, Ботир Қодиров ҳам унинг ўғли экани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, Шерали Жўраев ўтган йилнинг сентябрь ойида 77 ёшида вафот этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: