11:25 | 05.09.23 1247

Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон халқ артисти кеча, 4 сентябр куни оламдан ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram/Комил Алламжонов

Хабарда марҳум санъаткорнинг ўзбек мусиқа санъати ва адабиётига қўшган ҳиссаси эсланади. Жумладан, Шерали Жўраев ўзининг ноёб истеъдоди, бетакрор овози ва юксак ижро маҳорати билан юзлаб ёрқин қўшиқлар яратиб, ўзбек халқи ўртасида муносиб обрў-эътибор топгани, мумтоз ва замонавий адабиётнинг кўплаб шеърий намуналарини куйга солиб, ўзбек қўшиқчилик санъатининг «олтин фонди»ни бойитишга беқиёс ҳисса қўшгани эътироф этилади.

«Шерали Жўраев кўп йиллик самарали ижоди билан замонавий миллий санъатимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, унинг шуҳратини чет элларда кенг тарғиб этиш борасида ҳам фидойилик кўрсатди. У жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этди. Айниқса, миллий парламентимиз депутати сифатида мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида жонбозлик билан фаолият олиб борди», дейилади хабарда.

Шунингдек, унда Шерали Жўраевнинг сўнгги йилларда «Ватандошлар» жамоат фондининг Васийлик кенгаши раиси вазифасида олиб борган ишлари, ўзбек миллий қўшиқчилигида ўз ижодий мактабини яратиб, кўплаб ёш истеъдод эгаларини тарбиялагани ҳам таъкидланади..

«​Бетакрор санъаткор, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон ва талабчан устози Шерали Жўраевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», дея якунланади таъзиянома.

Шавкат Мирзиёевдан ташқари Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов, бош вазир Абдулла Арипов, Президентнинг маслаҳатчи-спичрайтери Хайриддин Султонов ва маданият вазири Озодбек Назабековлар ҳам санъаткорнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган. Шунингдек, Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов ҳам ўзининг Telegram-каналида Шерали Жўраевнинг вафоти ҳақида пост қолдирган.

Маълумот учун, Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. 1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)ни тамомлаб, меҳнат фаолиятини «Шодлик» ашула ва рақс ансамблининг хонандаси сифатида бошлаган. Кўп йиллар Андижон вилояти филармонияси, Ўзбекистон давлат филармонияси, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси каби ижодий ташкилотларда фаолият юритган. Санъаткор «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвонлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти, «Фидокорона хизматлари учун» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан мукофотланган.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 447
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 259
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 464
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1157
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1465