12:33 | 04.05.24

                       

Ўзбекистон U23 терма жамоаси кутиб олинди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Ўзбекистонга қайтиб келди (фото).

Қатарда яшил майдонларида ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида муносиб иштирок этиб, биринчи бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “Тошкент-3” маҳаллий аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Фото: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Маросимда Президент Админстрацияси ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Одил Абдураҳмонов  спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табригини ўқиб эшиттирди.

Фото: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Тадбирда терма жамоа тренери Тимур Кападзе ва жамоа сардори Жасурбек Жалолиддинов  чемпионат ҳақидаги таассуротлари билан бўлишдилар.

Фото: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Париж-2024 Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган чемпионларимизни кутиб олиш учун аэропортда оммавий ахборот воситалари вакиллари, спортчиларимизнинг яқинлари ва спортимиз ифтихорларини қутлаш истагида бўлган кўплаб ҳамюртларимиз жам бўлишди.

Фото: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 15 апрель – 3 май кунлари ўтказилган U23 Осиё кубогида кумуш медалга сазовор бўлиб, ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Фото: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси
Фото: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: