23:55 | 04.05.24

                       

Адлия ходими ноҳақ қамоққа олинган эдими?

Адлия ходими ноҳақ қамоққа олинган эдими?

Тошкент вилояти Бўка туманида ўтказилган сайёр қабулда Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқованинг бир мурожаатчи аёл билан жанжаллашгани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўша пайтда тарқатилган хабарларга кўра, мурожаатчи аёл Адлия вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош маслаҳатчиси Ҳусан Равшановнинг турмуш ўртоғи бўлиб, у адолат истаб Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қабулига киришга уринган.

Шундан сўнг, аёл Бош прокурор қабулида бўлиб, унга ўз мурожаатини маълум қилади. Ҳолат Бош прокурор томонидан шахсан назоратга олиниб, Адлия ходими Ҳусан Равшанов эртаси куни, яъни 2023 йилнинг 4 майида қамоқдан озод этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: