17:45 | 05.05.24

                       

Интернетда арзон маҳсулотлар сотишини айтиб, одамларнинг пулларини ўғирлаган фуқаро ушланди

Интернетда арзон маҳсулотлар сотишини айтиб, одамларнинг пулларини ўғирлаган фуқаро қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Интернетда арзон товарларни сотаман деб наманганлик фуқаронинг 1 075 000 сўм пулини ўғрилаган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти, Уйчи туманида яшовчи 34 ёшли А.Ғ. ИИО га мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1 075 000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Натижада, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Ангор туманида яшовчи 24 ёшли Р.Д. содир этганлиги аниқланган. У муқаддам ЖКнинг 168-модда (Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш) билан судланган.

Р.Д. интернетда «Фақат арзон товарлар» номли аккаунт очиб, ўзини «Компьютер ва телефонлар учун керакли асбоб ускуналарни етказиб берувчи» сифатида таништирган. У товарлар жуда арзон эканлигини айтиб фойдаланувчиларни қизиқтирган. Р.Д. тўловларни олдиндан амалга ошириш кераклигини айтган ҳолда пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган. Сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Д.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: