8:12 | 19.05.24

                       

Тошкентда Lacetti ва Monza машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Lacetti ва Monza машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Тошкент, Яшнобод туманида Lacetti ва Monza русумли автомашиналар билан ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 18 май куни соат 22:40 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида 2 та автомашина ўртасида ЙТҲ содир бўлган. Мазкур ЙТҲ ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Д.М. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинаси ва 1998 йилда туғилган Ш.О. бошқарувида бўлган Monza русумли автомашиналари иштирокида бўлганлиги аниқланди.

ЙТҲ натижасида Lacetti автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», — деб ёзди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: