12:22 | 05.05.24

                       

Тошкентда боғча тарбиячиси 5 ёш болани калтаклади

Тошкентда боғча тарбиячиси 5 ёш болани калтаклади. У боланинг бошига бир неча маротаба урган.

Ижтимоий тармоқларда «Тошкентда боғча тарбиячиси ёш болани калтакламоқда» сарлавҳаси остида видео тарқалган. Холат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд қилинишича, Ижтимоий тармоқларда «Тошкентда боғча тарбиячиси ёш болани калтакламоқда» номли видео тарқалган. ИИО томонидан олиб борилган тезкор суриштурув ишлари натижасида ушбу видео тарбиячи Н.Т. нинг телефонида олинганлиги аниқланган.

Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган 512-сонли мактабгача таълим муассасаси 11-гуруҳ тарбиячиси Н.Т. гуруҳда тарбияланувчилардан бирининг туғилган кунини нишонлаш жараёнини видеога олган. Шунда Н.Т. тарбияланувчи 2019 йилда туғилган М.Д. (ўғил бола) ни хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиққан ва боланинг бош қисмига бир неча маротаба қўли билан урган. Ҳолат 2024 йил 30 апрель куни соат 11:00 да содир бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: