21:39 | 05.05.24

                       

Жаҳонда озиқ-овқат нархлари кўтарилди

Жаҳонда озиқ-овқат нархлари кўтарилишни бошлади. Бунинг сабабларидан бири ноқулай об-ҳаво эканлиги айтилмоқда.

Етти ой давом этган пасайишдан сўнг жаҳонда озиқ-оқат нархлари яна кўтарила бошлади. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти хабар берган.

Маълум бўлишича, Европа, Россия ва Американинг баъзи ҳудудларидаги ноқулай об-ҳаво сабабли буғдой нархи кўтарилишни бошлаган. Бундан аввалги уч ойда буғдой нархи пасайган эди. Ўсимлик ёғининг нархи эса охирги 13 ой давомида энг юқори даражага етган. Апрель ойида бу нарх 0,3 фозга ошган.

Бундан ташқари, паррандалар гриппи бошлангандан сўнг, дунёда гўшт нархи қимматлашишни бошлади Апрель ойида шакар нархи 4,4 фоизга пасайди. Бу нарх бир йил аввалгига қараганда 14,7 фоизга кам эканлиги аниқланган.

Маълумот учун, 2021 йилда жаҳонда озиқ-овқат нархлари сўнгги 10 йилдаги энг юқори даражага кўтарилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: