8:39 | 06.05.24

                       

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март ойида жами 66 та автобус ишлаб чиқарилган эди.

Статистика агентлиги Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 2024 йил январь-март ойида жами 127 та автобус ишлаб чиқарилган. 2024 йил март ойида жами 66 дона автобус ишлаб чиқарилган эди.

Аввалроқ, Тошкентда автобусда бир кунда қанча йўловчи ташилиши ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, 2 апрель куни 165 та автобус йўналишлари орқали 1,08 миллион киши манзилига етказиб қўйилган. Шундан нақд пул орқали йўл йўл ҳақини тўлаганлар 39,6 фоизни ташкил этади.

Қуйида статистиканинг қолган қисми келтирилган: 

  • Йўналишлардаги авотобуслар сони- 1569 та;
  • Йўловчилар сони – 1 086 019 нафар йўловчи;
  • Нақд пул тўлови – 39,6 фоиз;
  • Электрон тўлов- 60,4 фоиз;
  • Қатновлар сони – 20 986;
  • Оралиқ интервал – 8-10 дақиқа.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: