9:11 | 06.05.24

                       

Тошкентда Tesla ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Tesla ва Lacetti иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Фурқат кўчасида 5 май куни, соат 12:50 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, 1989 йилда туғилган О.Т. бошқарувида бўлган Tesla ва 1996 йилда туғилган Х.А. бошқарувида бўлган Lacetti иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: