12:54 | 06.05.24

                       

Диёра Усмонова биринчи оиласи томонидан зўравонликка учраганини айтиб берди

«Бу калтаклар тўрт йил давом этди». Алишер Усмонов оиласининг собиқ келини Диёра Усмонова биринчи эри томонидан зўравонликка учраганини айтиб берди.

Алишер Усмоновнинг ягона меросхўри сифатида кўрилган марҳум Бобур Усмоновнинг беваси Диёра Усмонова собиқ эри томонидан қилинган зўравонликлар ҳақида гапириб берди.

«Дўстлар, хайрли кун. Нима учун бугун ушбу видеони ёзиб олишга ва ҳикоямнинг бир қисмини айтиб беришга қарор қилганимни билмайман. Бу ҳикоя менга олиб келади деган бемаъни гаплар ҳақиқат эканлигини тушунаман. лекин мен бу ҳикоя фойдали эканлигига ишонаман. Бу инсонлар тасаввурларни ўзгартириши ёки оиладаги зўравонликдан азият чекаётган аёлларга қандайдир фойда беришига, улар учун фойдали бўлишига умид қиламан», дейди Диёра.

У бу фойда шахсий ҳаёт ҳақидаги ҳикоялари билан ўзига келадиган хавфдан юз баравар кўп бўлишига ишонишини айтган.

«Ҳозир 21 ёшдан 25 ёшгача бошдан кечирган ҳаётим ҳақида гапириб бермоқчиман. Ҳатто 19 ёшдан бошлаб деб ҳисобласа ҳам бўлади.

Мен биринчи эрим билан жуда қийин муносабатларда эдим. Биз бир-биримизни севардик ва никоҳимиз учун жуда қаттиқ курашдик, аммо, кейинчалик, у менга қўл кўтара бошлади. Бу калтаклар тўрт йил давом этди. Мия чайқалиши қайд этилди, жуда кўп қон йўқотганман ва бутун танам кўкариб кетарди. Кўплаб мебель ва эшиклар синарди.

Буларнинг барчаси изсиз ўтмаслиги керак, менимча, ҳаётимизда содир бўлаётган ҳамма нарса қандайдир маънога эга. Эҳтимол 10 йилдан кейин мен бошимдан кечирган ҳаммасини сиз билан баҳам кўраман. Эҳтимол, бу қандай бўлганини ва нима учун содир бўлганини тушунтираман. Эҳтимол, бу қандайдир фойда беради», дейди Усмонова.

Шунингдек, у оиладаги зўравонликларда эр ва хотин тенг айбдор бўлишини айтган.

«Бунда нафақат эр айбдор. Бундай вазиятда 50 фоиз айб аёлда ҳам бўлади. Бизнинг муаммойимиз — ўзимизни етарлича қадрламаслигимизда, жасоратли эмаслигимизда ва етарлича оёққа туриб олмаганимизда.

Биз ота-оналаримизга айтиб, тескари натижага эришишдан қўрқамиз. Биз ота-онамизнинг олдига қайтишга қўрқамиз. Биз ҳаммасини қайтадан бошлашга қўрқамиз, чунки у ўзгаради, келажакда ҳаммаси яхши бўлади. Бу кунлар ортда қолади деб умид қиламиз. Манашу бизнинг муаммомиз», дейди у.

Бундан ташқари Диёра ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган видео остида шундай изоҳ қолдиради:

«Қизлар, оиладаги зўравонлик ва зўравонлик ҳақида гапиришдан қўрқманглар. Бу видеодан кейин яқинларим менга нима дейишларини билмайман, лекин мен бу курашга ўз ҳиссамни қўшишимга ишонаман ва қийналаётганларга ёрдам бериш учун ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрман. Илгари бу ҳақда гапиришдан маъно йўқ эди. Энди, жамоат уйғониши фонида, бу маъно мавжуд, мен буни ҳис қиляпман»

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Усмоновнинг ўғли Бобур Усмонов билан турмуш қурган Диёра 2013 йил май ойида ЙТҲ сабаб бева қолган эди. Ўз вақтида Бобур Усмонов Алишер Усмоновнинг севимли жияни, қолаверса, ягона меросхўри сифатида кўрилган.

Маълумот учун, Диёранинг илк турмушидан Марям исмли қизи бор. Ботир Раҳимов билан қурган иккинчи турмушидан ўғил фарзанд кўрган ва чақалоққа Икром деб исм берган.

Усмонова нафақат Алишер Усмонов оиласининг собиқ келини, балки Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни ҳам ҳисобланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: