15:11 | 06.05.24

                       

Тошкент кўчаларида ички ишлар инспекторларига ёрдамчи робот пайдо бўлди

Тошкент кўчаларида ички ишлар инспекторларига ёрдамчи робот пайдо бўлди. У кузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб ҳуқуқбузарликларни қайд этиб юради.

Тошкент кўчаларида ёрдамчи инспектор робот тест синовидан ўтказилябти. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, робот ИИВ профилактика инспекторига ёрдам беради. У ҳудуддаги ҳуқуқбузарликларни видеога олиб, инспекторининг планшетига юборади. Робот GPS билан ҳаракатланади ва 180/360 даражали юқори тасвирга ололади. Ундаги маёқча ҳуқуқбузарликлардан огоҳлантириш учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, робот шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида жиноятчиликка қарши тарғибот ишлари олиб боради.

Ушбу робот ҳар қандай об-ҳавода унга юклатилган вазифаларни бажара олади. Ҳозирда у синов жараёнида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: