18:13 | 06.05.24

                       

Сурхондарёда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда икки иши вафот этди

Сурхондарёда содир бўлган даҳшатли ЙТҲ да икки иши вафот этди. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 2024 йилнинг 5 май куни соат тахминан 14:00 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti автомашинасини бошқариб келиб, туманнинг «Теракзор» маҳалласи ҳудудида ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланган ва йўлнинг чап томонида жойлашган кўчага бурилаётган 1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu автомашинаси билан тўқнашади.

«Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti автомашинасида вафот этганлар бор. Йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг! Умр – тезликдан муҳим!», — дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида Lacetti автомобилида бўлган икки киши ҳалок бўлди. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: