21:18 | 06.05.24

                       

Қашқадарёда кўприк қулаб тушди

Қашқадарё дарёси ўзани устидан ўтган кўприкни сел оқизиб кетди (фото ва видео).

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида сел кўприкни оқизиб кетгани ҳақида видео тарқалди. Чироқчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати воқеа юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Чироқчи тумани ҳокимлиги

Маълум қилинишича, Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларини боғловчи Қашқадарё дарёси ўзани устидан ўтган кўприкнинг асос пойдеворини сел сувлари ювиши оқибатида ушбу ҳолат юзага келган.

Фото: Чироқчи тумани ҳокимлиги

Аниқланишича, мазкур кўприк Шаҳрисабз тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидаги ички хўжалик йўлларини боғловчи кўприк ҳисобланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: