21:57 | 06.05.24

                       

Пайариқда фарзанди ЙТҲга учрагани учун дарсда қатнаша олмаган ўқитувчи жазоланади

Пайариқда фарзанди ЙТҲга учрагани учун дарсда қатнаша олмаган ўқитувчи жазоланади. Назорат қилмагани учун синф раҳбарларига ҳам жазо қўлланилади.

Ижтимоий тармоқларда «Пайариқ туманидаги 15-умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчиларига дарс ўтилмаётганлигига гувоҳ бўлдик» сарлавҳали мурожаат ўрганилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Пайариқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг маълум қилишича, 2024 йил 4 май куни 11-«а» синф ўқувчилари учун 5-соат физика фани ўтилиши керак бўлган. Физика фани ўқитувчиси П. Г. 5-соат дарс жараёнлари бошланишида унинг фарзанди йўлда автоҳалокатга учраб касалхонага тушиб қолганлиги ҳақидаги хабарни эшитиб мактаб раҳбарларини огоҳлантирмасдан чиқиб кетган ва дарсни очиқ ҳолда қолдирган.

Ҳудди шундай 11-«б» синф ўқувчиларига 5-соат инглиз тили фани ўтилмаганлиги бўйича ўрганишлар олиб борилганида, 11-«б» синфига 5-соат дарси чет тили фани хонасида ўтилганлигини ўқувчилар тасдиқлашган ва дарсда 8 нафар ўқувчи қатнашганлигини билдирган.

«Юқоридаги ҳолатлар юзасидан дарс жараёнларини назорат қилмаганлиги учун синф раҳбарлари ва масъулларга интизомий жазо чоралари қўлланиладиган бўлди», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: