0:50 | 30.11.23
«Ўзгидромет» пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
«Ўзгидромет» эълон қилган прогнозларга кўра, 30 ноябр куни Тошкент шаҳрида эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, туман тушади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +10…+12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, фақат Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +12…+17 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Водийнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиб, қор, ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кундузи +0…+5 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда декабр ойида қандай об-ҳаво кузатилаётгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: