17:00 | 04.06.24
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 4 июнни «Бегуноҳ болалар – босқинчилик куни қурбонлари» сифатида эълон қилган. Ушбу қарор 1982 йилда БМТнинг мухсус сессиясида қабул қилинган бўлиб, Фаластиндаги фавқулодда оғир вазият муҳокама қилинган.
Ҳар йили 4 июнь куни босқинчилик оқибатида ҳалок бўлган болалар хотирланади. Ушбу кунни нишонлашдан мақсад – дунё бўйича жисмоний, руҳий-аҳлоқий, ва маънавий қийноқларга дучор бўлган болаларнинг оғриқларини ҳис этиш. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 4 июнни «Бегуноҳ болалар – босқинчилик куни қурбонлари» сифатида эълон қилган. Ушбу қарор 1982 йилда БМТнинг мухсус сессиясида қабул қилинган бўлиб, Фаластиндаги фавқулодда оғир вазият муҳокама қилинган эди.
Ҳарбий можаролар, террорчилик ҳаракатлари вақтида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган болаларнинг аниқ сонини санашнинг иложи йўқ. Бугун бутун дунёда ана шундай ноинсоний ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлган бегуноҳ болалар хотирланади, уларнинг хотирасига эҳтиром кўрсатилади.
Жабрдийда болалар
Уруш ҳаракатлари шароитида қолиб кетган болаларнинг келажаги йўқ. Уларнинг ҳаёти ҳар соат, ҳар дақиқада таҳлика остида ўтади. Уруш можароларида энг кўп жабр кўрадиганлар – болалардир.
Болалар нафақат уруш давом этаётган ҳудудларда, балки бошқа вазиятларда ҳам ҳалок бўлишади. Дунё бўйича бўлиб ўтган террорчилик ҳаракатлари кўплаб бегуноҳ болаларни ҳаётдан олиб кетади, бу эса террорчилик инсоният учун қанчалик хавф туғдиришини яна бир бор исботлади. Инсоният террорчилик ҳаракатларини ёмон туш каби эслайди. Қотилларни жазолаш учун қилинган барча ҳаракатлар ва жазолар афсуски, бегуноҳ кетган митти жонларни қайтариб беролмайди.
250 миллион боланинг келажаги хавф остида
Дунё бўйича қуролли можаролар давом этаётган ҳудудларда 250 миллиондан зиёд болалар ҳимояга муҳтож. Уларни экстремизм тўдалари чангалидан қутқариш ҳақида ҳеч ким уйламайди. Болаларни зўравонликдан ҳимоялаш ҳақидаги банд бола ҳуқуқлари Конвенциясида мустаҳкамлаб қўйилган, бироқ болалар ҳарбий можароларнинг асосий қурбонлари бўлишда давом этишмоқда.
Замоновий қуроллар болаларни нишонга олмоқда
Замон ривожланагн сайин урушлар ҳам ривожланмоқда. Урушаётган давлатлар бир-бирларига янги турдаги қуроллар билан зарба беришмоқда. Бундай қуроллар эса ўз нишонига болалар учун хавфсиз ҳисобланадиган мактаб ва касалхоналарни мўлжалга олмоқда.
Save the Children (Болаларни қутқарамиз) ташкилотининг ҳисоботларига кўра, дунё бўйича ҳар беш боладан биттаси ҳарбий можаролар шароитида яшамоқда. Халқаро UNICEF ташкилоти маълумотларига кўра, Ғазода бошланган урушдан буён 13 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган. Россия-Украина ҳарбий можаросида 2000 нафар бола ҳалок бўлган ва оғир тан жароҳатлари олгани ҳақида маълумотлар бор.
Халқаро ташкилотлар мум тишлашган
Халқаро жиноят судининг Рим статути, Бола ҳуқуқлари билан шуғулланувчи факультатив институтлар ҳарбий можаролар ҳудудидаги болаларни ҳимоя қилишда ожиз бўлиб қолган. Булардан ташқари Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг ҳам таъсири йўқолган, БМТ, UNICEF ва бошқа халқаро ташкилотларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тузиган махсус механизм доирасида болалар ҳуқуқларини бузишга алоқадор ҳарбий тарафларнинг «қора рўйхати» шакллантирилгани ҳеч қандай натижага эга эмас.
Кўплаб болалар ўлимига сабаб бўлган терорчилик ҳаракатлари:
1999 йил 20 апрелида АҚШнинг Колорадо штати «Колумбайн» мактабида ўқийдиган икки нафар ўқувчи ўқув муассасини ўққа тутди. Улар 12 нафар ўқувчи ва бир ўқитувчини ўлдирди, 23 нафар одам жароҳатланди. Қотиллар ўз жонига қасд қилган.
2004 йил 1 сентябрь куни энг даҳшатли фожиалардан бири рўй берди. Жангарилар Бесландаги 1-мактабда минг нафардан ортиқ ўқувчи, ўқитувчилар, болаларнинг яқинларини гаровга олди. Олиб борилган келишувлардан сўнг 2 сентябрь куни жангарилар 25 нафар аёл ва болани озод қилди. 3 сентябрь кун мактабда отишма ва портлашлар бошланиб кетди. Гаровдаги кўпчилик озод этилди, 335 одам ҳалок бўлди.
2014 йил 16 декабрь куни Покистонда «Техрики Толибон Покистон» гуруҳи жангарилари ҳарбийларнинг 500 нафар фарзанди ўқийдиган мактабга ҳужум қилди. Натижада 148 нафар киши ҳалок бўлди, улардан 132 нафари болалардир. 100дан ортиқ одам жароҳатланди.
2018 йил 17 октябрида Керч политехника коллежида 18 ёшли талаба қўлбола портловчи ускунани портлатди. Натижада 21 киши, жумладан босқинчининг ўзи ҳам ҳалок бўлган. 67 нафар киши жароҳатланган.
2021 йил 11 май куни Қозонда даҳшатли фожиа рўй берди. 19 ёшли Илгаз Галяев 175-гимназияда отишма содир этди. Отишма натижасида 7 нафар ўқувчи ва икки нафар катталар ҳалок бўлди. 20дан ортиқ одам жабрланган.
Бахтли болалик таъминланган давлатлар
UNICEF ҳисоботига кўра, Норвегия, Жанубий Корея ва Голландия каби мамлакатлар болаларнинг келажаги учун энг яхши шароитларга эга. Шунингдек Франция, Ирландия, Дания, Япония, Белгия, Исландия ва Буюк Британия каби давлатлар болалар келажаги тўлақонли таъминланган давлатлар ўнлигига киришган.
Бахтсиз болалик давлатлари
Жанубий Африка давлатлари, Нигер, Мали, Сомали, Чад, Фаластин, Шимолий Корея ва Украина болалар учун шароити оғир давлатлар руйхатига киритилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: