11:21 | 20.03.24
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» ДП МК раиси Алишер Қодиров: “Мактабда ўқитувчида эркинлик, ўқувчида интизом бўлиши шарт. 124 минг ўқувчи сабабсиз мактабга келмаган. 3 минг нафар ота-она МЖТКнинг 47-моддаси билан жаримага тортилган. Бу жазо шикоят бўлмагани учун деярли қўлланмаган. Мактабни ҳам тушуниш керак — болани ўқитсинми, ота-онаси билан тортишсинми… Ғарб йўқотилган авлод […]
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» ДП МК раиси Алишер Қодиров:
“Мактабда ўқитувчида эркинлик, ўқувчида интизом бўлиши шарт.
124 минг ўқувчи сабабсиз мактабга келмаган. 3 минг нафар ота-она МЖТКнинг 47-моддаси билан жаримага тортилган. Бу жазо шикоят бўлмагани учун деярли қўлланмаган. Мактабни ҳам тушуниш керак — болани ўқитсинми, ота-онаси билан тортишсинми…
Ғарб йўқотилган авлод оила ва таълимда қадриятларни рад этиш натижаси эканини тан олмоқда.
Тарбия масаласида кескин қарорлардан қочмаслик керак.
Мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим. Тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди.
Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради.
Нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда боғча ва мактаб миллий хавфсизлик масаласига айланган. Уни нафақат Миллий гвардия, балки, бутун жамият қўриқлаши керак!”