11:33 | 16.03.24

                       

Бухорода Ўзбекистон-Италия реставрация маркази очилади

Марказ Италия реставрация мактаби услубиятини Ўзбекистонда тадбиқ этишга ёрдам беради.

15 март куни Тошкент шаҳрида саккизинчи бор «Италия дизайн куни» бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бугун.uz мухбири хабар берди.

2023 йилда Бухорога ташрифлар чоғидаги келишувлар асосида ICE ҳамда Маданий мерос агентликлари ўртасида Бухорода Ўзбекистон-Италия реставрация марказини ташкил этиш бўйича техник битим имзоланди.

Марказни ташкил этишдан мақсад Италия мактабининг услубияти, билим ва коникмаларини органиш орқали Ўзбекистонда реставрация соҳасини рвожлантиришдир.

Тадбир Тошкентдаги Италия элчихонаси томонидан ICE агентлиги билан биргаликда  Италияни дунёга янада танитиш мақсадида ташкиллаштирилмоқда.

Фотосуратлар уйида болиб отадиган ушбу тадбир Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги томонидан назорат қилинади.

Икки мамлакат ортасидаги ҳамкорлик замонавий технологиялар хусусан ахборотли моделлаштириш ҳамда виртуал реалликдан фойдаланган ҳолда маданий меросни рақамлаштиришга хизмат қилади.

Конференция доирасида турли услуб ва даврлардаги Италия вазаларидаги тасвирлар орқали Италия дизайн тарихидан ҳикоя қилувчи фотосуратлар кўргазмаси намойиш этилди.
Бу йилнинг мавзуси «Сифатни яратиш: инклюзивлик, инновациялар ва барқарорлик».

Тадбирдан козланган асосий мақсад Италия гўзаллиги ва уни бебаҳо мерос сифатида сақлаб қолиш усуллари ҳақидаги маълумотларни  жамлаш шунингдек, Италиядаги консервациянинг ноу-хау усулларини тақдим этиш, тарқатиш ва улашишдан иборатдир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: