17:15 | 21.05.23

                       

Самарқандда боғча тарбиячиси болаларга босим ўтказаётгани маълум бўлди

Тарбиячи билан суҳбат ўтказилиб, қатъий огоҳлантирилган

Самарқанддаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларга психологик босим ўтказаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.

2023 йилнинг 4 май куни Самарқанд шаҳридаги 38 давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси машғулот пайтида ҳожатхонага боришни сўраган болага қўпол муомалада бўлган.

Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари психолог иштирокида тарбиячи билан суҳбат ўтказилиб, одоб-ахлоқ қоидалари тушунтирилган ва қатъий огоҳлантирилган.

Шундан сўнг, тарбиячига ташкилот ички тартиб қоидаларига амал қилмагани ҳамда иш жараёнида камчиликларга йўл қўйгани учун Меҳнат кодексининг тегишли бандларига кўра интизомий жазо чораси қўлланилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: