18:37 | 25.05.23

                       

Тошкентда хонадон балконидаги Украина байроғи олиб ташланди

Хонадон Янги Москва турар-жой комплексида жойлашган

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадон балконига илинган Украина байроғи махсус кран орқали олиб ташланди. Маълумотларга кўра, ҳолат Мирзо Улуғбек туманидаги Янги Москва турар-жой комплексида чоршанба куни соат 18:00 атрофида юз берган.

BBC

BBC ўзбекка юборилган суратларда фуқаролик кийимидаги бир неча шахслар махсус кўтарма кранда уйнинг 8 қаватидаги хонадон балконига чиқиб, Украина байроғини олиб тушаётгани кўринади.

Хонадон эгаси Режеп Латипов BBC ўзбек билан суҳбатда воқеа юз берган пайт уйда ҳеч ким бўлмагани, ўзи турмуш ўртоғи билан Туркияда бўлганини айтган. Унинг таъкидлашича, байроқ олиб ташланишидан уч соат аввал ўзини Мирзо Улуғбек туман ИИБ ходими деб таништирган шахсдан қўнғироқ бўлган.

BBC (расмда ўнгда )

Адашмасам, ўзини жиноят-қидирув бўлимидан Мурод деб таништирди. Шу уй менга тегишли экани ҳақида сўради. Яна ўзингиз ё рафиқангиз Украина фуқароси эмасми, деган савол берди. Мен йўқ, дедим. Кейин нега балконимда Украина байроғи тургани сабабини суриштирди, — деган хонадон эгаси.

Латипов ўзаро суҳбатда мазкур шахсга байроқ хонадони балкони ичида — ўз шахсий мулки ҳудудида турганини билдирганини айтган.

У ўзимнинг, рафиқамнинг туғилган йилига оид бир неча шахсий саволлардан сўнг байроқ олиб ташланишини таъкидлади. Мен ҳеч бўлмаса, Телеграм орқали нега байроқ олиб ташланиши ҳақида ёзма изоҳ беришларини сўрадим, асоссиз олиб ташлай олмасликларини айтдим. Ходим келсангиз тушунтирамиз, бизда олиб ташлашга топшириқ бор,  — деган ўзаро суҳбат тафсилотларини келтирган Латипов.

Ҳолат ижтимоий тармоқларда фаолларнинг кескин танқидларига сабаб бўлмоқда. Ички ишлар вазирлиги ҳолатга ҳозирча муносабат билдирмади.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: